Гиламдўзлик санъати онлайн ўргатилмоқда

    Бугунги пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлашда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш асосий ўрин тутади.

    Шу боис, хусусий сектордаги кўплаб корхоналар даромад солиғидан озид этилиб, уларга қатор имтиёзлар белгиланди. Бу эса вақтинча фаолияти тўхтаб қолган корхоналарнинг ўзини қайта тиклаб, янги иш ўринлари яратишга имкон яратмоқда.

    Оҳангарон шаҳридаги қурилиши тўхтаб қолган металлургия заводида эндиликда бунёдкорлик ишлари яна авжида. Энг муҳими, қурилиш ишларига Оҳангароон туманидаги 200 нафар ишсиз ёшлар жалб этилди. 30 милн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағи ҳисобига бунёд этилаётган мазкур обеъкт жорий йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган. Лойиҳага кўра, бу ерда 500 нафар ёш мутахассис ва ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланади. Заводда барча турдаги қурилиш тармоқлари учун темир конструкция ва арматуралар ишлаб чиқарилади.

    Оҳангарон шаҳридаги фаолияти тўхтаб қолган яна бир корхонада ишлаб чиқариш қувватлари қайта тикланди. Болалар тагликлари тайёрлашга ихтисослашган корхона эндиликда ўз маҳсулотларини нафақат ички бозорга, балки МДҲ мамлакатларига ҳам экспорт қилмоқда. Шу билан бирга, бу ерда 30 нафар аёлнинг бандлиги ҳам таъминланди.

    Олмалиқлик тадбиркор Дадамурод Баратов бир неча йилдирки, барча турдаги мебель жиҳозлари ва темир дарвозалар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Пандемия сабабли унинг корхонасида ҳам иш тўхтаб қолганди. Тадбиркор шаҳардаги 2-сектор ёрдамида ўз фаолиятини қайта тиклади. Ҳозир бу ерда карантин гигиенаси талабларига риоя қилган ҳолда 30 нафар ёш меҳнат қилмоқда. Шунингдек, Дадамурод Баратов банкдан олган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига тикувчилик цехи ташкил қилиб, яна 30 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминлади.

    Олмалиқлик уста ҳунарманд Оқилой Хўжамқулова момомерос гиламдўзлик санъатини авлоддан авлодга етказиш мақсадида кўплаб шогирдлар етиштирмоқда. Унинг табиий жундан қўлда ва қадимий дастгоҳда тўқилган гиламлари нафақат маҳаллий бозорда, балки хорижда ҳам харидоргирдир.

    Карантин сабабли у ҳам фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганди. Олмалиқ шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ҳунармандга онлайн сабоқ бериш учун шароит яратиб берилиб, маош тайинланди. Эндиликда Оқилой Хўжамқулова ҳам масофадан туриб шогирдларига гиламдўзликнинг сир-асрорларини ўргатиш, ҳам ишлаб чиқаришни давом эттирган ҳолда яна қўшимча даромад топиш имконига эга бўлди.

    Худди шундай сандиқчилар сулоласининг учинчи вакили Абдимўмин Давлатов ҳунарини фарзандлари ва набираларига ўргатиб келмоқда. Даромади шу ҳунар орқали бўлган ҳунарманднинг иши пандемия туфайли тўхтаб қолган эди. Унинг Олмалиқ шаҳар прокуратурасига қилган мурожаати қисқа фурсатда ҳал этилиб, уйда фаолияти билан шуғулланишга шароит яратиб берилди.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, мамлакатимиздаги иш билан банд аҳолининг 74 фоиздан зиёди хусусий секторда меҳнат қилаётганлигини ҳисобга олсак, мазкур ишларнинг халқимиз ҳаётида ўз аксини топиши шубҳасиз.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates