“Суд-экспертиза департаменти 9 январь соат 21:00 ҳолатига кўра ёнғин билан боғлиқ 10 та ўлим ҳақида хабар олди”, дейилади хабарда. Департамент маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ва ўт ўчириш хизматлари билан ҳамкорликда ўлим ҳолатларини аниқлаш устида ишламоқда. Суд-тиббиёт экспертлари марҳумларнинг шахсини аниқлаш учун бир неча ҳафта вақт кетиши мумкинлигини айтишди.
Аввалроқ Associated Press агентлиги маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, етти киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Лос-Анжелес округи ўт ўчириш департаменти маълумотларига кўра, Пасадена чеккасида беш киши ҳаётдан кўз юмган. Пасифик-Палисейдс ҳудудидаги ёнғин оқибатида яна икки киши ҳалок бўлди, деб хабар беради tass.ru.