Бу ҳақда Agence France-Presse хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, портлашлар оқибатида шаҳар даҳаларида ёнғин келиб чиққан, 500 дан ортиқ турар-жой бинолари вайрон бўлган. Шунингдек, “Аракан армияси” томонидан назорат қилинадиган Рамри оролидаги Кьяук Ни Мо аҳоли пункти ҳам авиаҳужумга учради, у ерда Мьянма расмийлари аввалроқ Хитой ёрдами билан стратегик аҳамиятга эга чуқур сув бандаргоҳини қуришни режалаштирган эди.
2024 йил июнь ойидан бери ҳукумат кучларига қарши давом этаётган ҳужумда, Ракхайндаги кўпчилик буддистларнинг ҳарбий қаноти бўлган Аракан армияси стратегик чегарадаги Маунгдо шаҳрини эгаллаб олди ва ҳозирда штатнинг бутун шимолий қисмини, шунингдек, Мьянманинг Бангладеш билан 271 километрлик чегарасини назорат қилмоқда.
Ракхайндаги жанглар ва “Аракан армияси” ҳужуми Даккада кўпроқ зўравонлик эҳтимоли ва роҳинжа мусулмон озчилигига таҳдид солиши ҳақида хавотирларни кучайтирди, улардан 74,000 нафари 2017 йилда Бангладешга қочиб кетган, улар ноқонуний муҳожирлар ҳисобланади, деб хабар беради tass.ru.