Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 3 метр узунликдаги мазкур илон дастлабки маълумотларга кўра, йўлбарссимон албинос бўғма илони бўлиб, асосан Жанубий ва Жанубий-шарқий Осиёда яшайди.
Халқаро “Қизил китоб”га киритилганлиги сабабли мазкур жониворни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда халқаро CITIES рухсатномаси талаб этилади. Аммо, юқоридаги ҳолатда йўловчи бу каби ҳужжатларни божхона ходимларига тақдим қила олмади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Илон эса Тошкент ҳайвонот боғига топширилган бўлиб, мутахассислар унинг ҳолатини барқарор деб баҳолашмоқда, — дейилади хабарда.