Япониянинг энг йирик туризм ассоциацияси Ўзбекистонга япон сайёҳлар гуруҳларини юборишга қизиқиш билдиряпти

    Туризм 28 сентябр 2024 537

    Токио шаҳрида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ва Япониянинг Сайёҳлик агентликлари ассоциацияси (JATA) директорлар кенгаши раиси Ҳироюки Такаҳаши ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

    Учрашув давомида давлатлар ўртасида сайёҳлик оқимини ошириш ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

    Ҳ. Такаҳаши Япониядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг ўсишини ва япон жамоатчилигининг мамлакатимизни зиёрат қилишга бўлган қизиқишининг ортиб бораётганини таъкидлади.

    Музокаралар натижасида япон туризм компаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистонга япон сайёҳларининг катта гуруҳларини юборишни, PR-кампаниялар ўтказишни ва Япониянинг энг йирик ОАВ ва туристик компаниялар вакиллари учун Ўзбекистонда пресс ва инфо турларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates