Тошкент Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форумига мезбонлик қилди

    Бизнес 28 сентябр 2024 516

    Жорий йил 27 сентябрда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хожаев ҳамда Ҳиндистон молия ва корпоратив ишлар вазири Нирмала Ситҳараман ҳамраислигида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди.

    Унда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Шоҳрух Гуламов, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, кимё саноати, электротехника саноати, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, транспорт ва логистика соҳаларидаги 100 га яқин йирик компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

    Форум иштирокчиларига қутлов сўзи билан чиққан Жамшид Хожаев Ҳиндистон томонига делегациянинг нуфузли таркиби учун миннатдорлик билдирди ва ушбу Форум ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун самарали платформа бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.

    Ҳиндистон томони билан ўзаро ҳамкорлик ҳажми изчил ортиб бораётгани қайд этилди. Шу тариқа, сўнгги беш йил ичида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар ортиб, 2023 йил охирига келиб қарийб 800 миллион долларга етди. Йил бошидан буён бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга ошиб, 600 миллион долларни ташкил этди. Ўзбекистонда Ҳиндистон капитали иштирокидаги 317 компания муваффақиятли фаолият юритмоқда.

    Маърузачи мамлакатимизда яратилган инвестиция муҳитининг бир қатор амалий жиҳатлари, жумладан, солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференсиялари, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақамлаштириш, ривожланган инфратузилма, Европа Иттифоқи, МДҲ ва бошқа минтақалар бозорларига имтиёзли экспорт қилиш имкониятлари ҳақида сўз юритди.

    Форум доирасида B2B форматида учрашувлар ҳам бўлиб ўтди, унда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўз ҳамкасблари билан ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш режаларини атрофлича муҳокама қилдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Тадбир сўнгида “Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳукуматлараро битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates