Ўзбекистон ва Багама Ороллари Ҳамдўстлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Багама Ороллари Ҳамдўстлиги ташқи ишлар вазири Фредерик А.Митчел билан учрашди.

    “Ўзбекистон бутун дунё бўйлаб ҳамкорлари сонини кенгайтиришга интилмоқда, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бугун Багама Ороллари Ҳамдўстлиги билан дипломатик муносабатлар ўрнатдик. Ҳамкасбим, Багама Ороллари Ҳамдўстлиги ташқи ишлар вазири Фредерик А.Митчел жаноблари билан мамлакатларимиз орасидаги масофа узоқ бўлишига қарамай самарали алоқаларни ўрнатиш учун кўплаб муҳим имкониятлар мавжудлигини таъкидладик”.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Ўзбекистон ва Того ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюникени имзолаган эдилар, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates