“Ғишткўприк” чегара постида фуқаро яширинча заргарлик буюмларини олиб ўтмоқчи бўлди

    Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, заргарлик буюмларининг қиймати 380 млн сўмни ташкил қилмоқда.

    Қайд этилишича, юртимизга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилганда унинг оёғи ва ички кийимларига скотч билан ўраб яширилган умумий оғирлиги 450 грамм заргарлик буюмларини фош этилди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.
    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates