Вагондаги тош плиталар орасига яширилган сигареталар фош бўлди

    Воқеа-ҳодисалар 11 март 2025 490

    Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда йирик миқдорда тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга уриниш бартараф этилди.

    Қайд этилишича, тезкор тадбирда тадбиркорлик субъектларидан бирининг номига келтирилган ҳамда тезкор кузатувга олинган темир йўл вагони Тошкент шаҳридаги божхона омборларидан бирида кўрикдан ўтказилди.

    Йўл-юк кузатув ҳужжатларига кўра, вагонга травертин плиталари ортилган бўлиб, кўрик давомида ушбу тошлар орасига зарқоғозга ўралган 51 дона қоғоз қутилар яширилгани аниқланди.

    Ушбу қутилар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичида 76 минг 500 қути тамаки маҳсулотлари яширилгани фош бўлди.

    Тезкор тадбир Бухоро вилоятида ҳам давом эттирилди. Тезкор тузилмалар ходимлари “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости вакиллари билан биргаликда айнан ушбу тадбиркорлик субъекти номига келтирилган яна бир вагонни кўздан кечиришди.

    Ушбу вагонга ҳам худди юқоридаги каби травертин плиталари орасига зарқоғозга ўралган 91 дона қоғоз қутилари яширилгани фош бўлди.

    Мазкур қутиларда ҳам Ўзбекистон Республикасининг акциз маркаси билан қадоқланмаган, сифатини ва табиийки божхона расмийлаштирувини ҳам тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 79 минг 90 қути сигарет борлиги аниқланди.

    Юқоридаги тезкор тадбирлар давомида ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган 155 минг 590 қути тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 7,5 млрд сўмдан ошмоқда.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates