баннер
1 апр 2025
20:24

    Божхона постларида хизмат қилаётган «тўрт оёқли ёрдамчилар» махсус нишон билан тақдирланди

    Улар кўмагида ўтган 2024 йили 337 кг гиёҳвандлик воситалари, салкам 55 минг дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 11 дона қуролнинг ноқонуний айланмаси олди олинган.

    Миллий кинология маркази томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, бир қатор вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги божхона постларида хизмат олиб бораётган кинологларнинг «тўрт оёқли ёрдамчилари» — хизмат итлари бундан 3 йил аввал таъсис этилган «Хизмат ити нишони» билан тақдирланди, дея хабар қилади Божхона қўмитаси ахборот хизмати.

    Рус спаниели, немис овчаркаси, инглиз кокер спаниели, малинуа, Шарқий Европа овчаркаси зотига мансуб бу итлар кўмагида ўтган 2024 йилда 337 кг гиёҳвандлик воситалари, салкам 55 минг дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 11 дона қурол, 10 мингга яқин ўқ-дори, 24 кг порох, салкам 2,3 млрд. сўм эксвивалентдаги нақд хорижий валюталар, 41 8 минг қутидан зиёд тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси олди олинган эди.

    Шунингдек, Миллий кинология марказининг 5 бош хизмат ити бўйнига ҳам турли халқаро ва маҳаллий мусобақаларда ҳамда кўргазмаларда юқори натижаларга эришганлиги сабабли ушбу нишон тақиб қўйилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech