Қайд этилишича, қўшни давлатдан юртимизга “Яллама” чегара божхона пост орқали фуқаро бошқарувида кириб келган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Ўтказилган божхона кўригида автотранспорт воситаси салонида йўловчи божхона декларaциясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва рухсатномаси бўлмаган 2 дона “Hatsan” номли 4,5 мм. калибрли пневматик милтиқ ва 500 дона ўқ борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.