GIZ билан ҳамкорликда “Ўзчармсаноат” уюшмаси негизида ўқув маркази очади

    Таълим 22 декабр 2023 540

    “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизимида ислоҳот ва модернизация жараёнини қўллаб-қувватлаш- TexVET” лойиҳаси раҳбари билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистонда чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасида сифатли таълим дастурларини амалга ошириш, тармоқ учун малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, стандартлаштириш ва сертификатлаштиришга оид мавзуларда ўзаро фикр алмашилди.

    Маълумот ўрнида қайд этиш керак, GIZ 130 дан ортиқ мамлакатда ўз фаолиятини олиб боради. 1992 йилдан буён Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиб келади. Фаолияти давомида мамлакатимизда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, таълим ва кўплаб соҳаларда қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириб келяпти.

    Шунингдек, учрашувда “Ўзчармсаноат” уюшмасининг Тошкент шаҳрида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда мода, дизайн, технология, стандартлаштириш, маркетинг йўналишларида соҳа корхоналари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, соҳада инновацияларни жорий этиш бўйича “Чарм-пойабзал соҳасида мода, дизайн ва инновация” ўқув марказини очиш бойича ташқи беғараз кўмак (грант) маблағларини жалб этиш бўйича таклифлари ва ташаббуслари GIZ томонидан қўллаб-қувватланди.

    Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал маҳсулотларининг хорижий давлатларга экспорт ҳажмини ошириш мақсадида стандартлаштириш марказини ташкил этиш масаласи ҳам учрашувда алоҳида муҳокама этилди. Ушбу марказ энг аввало халқаро сифат сертификатларини корхоналарга жорий этиш, халқаро стандартларни ишлаб чиқаришда қўллашда амалий кўмак кўрсатади. Бу ўз навбатида халқаро бозорда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи остидаги маҳсулотларнинг нуфузини янада ошишига хизмат қилади.

    Мулоқот сўнгида 2024 йилнинг бошида Тошкент шаҳрида “Ўзчармсаноат” уюшмаси негизида ўқув марказини очиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу марказда хорижий ва маҳаллий мутахассислар республикамизнинг чармсаноат тармоғидаги корхоналарда ишлаётган ходимларни ўқитади ва малакасини ошириш билан шуғулланади, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates