"Биз минтақадаги можароли ҳамда ўзгарувчан вазиятга жавобан маҳаллий ҳамжамиятнинг хавфсизлигини ҳисобга олиб, жонли транспорт шароитларига оид маълумотларни кўриш тизимини ўчириб қўйдик", деди Google вакили ўз баёнотида.
Компаниянинг таъкидлашича, Maps ва Waze реал вақт режимидаги тирбандликни кўрсатмаса-да, ҳайдовчилар тахминий бориш маълумотларини олишда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, компания ўтган йили Россия-Украина можароси фонида ҳам мазкур минтақада ҳудди шундай амалиётни амалга оширган эди.