Рустам Қосимжонов – ўзбек шахматининг фахрли вакили, чуқур билим ва катта халқаро тажрибага эга мутахассис. У нафақат дунёнинг энг кучли гроссмейстерларидан бири сифатида танилган, балки халқаро даражадаги спортчилар билан мураббий сифатида ҳам фаол ишлаган.
Ўзбекистон шахмат федерациясининг телеграмдаги расмий каналида қайд этилишича, унинг раҳбарлигида миллий жамоа олдида бир қатор янги вазифалар турибди. Жумладан:
- халқаро майдондаги барқарор натижаларни мустаҳкамлаш;
- ёшлар учун замонавий тайёргарлик тизимини йўлга қўйиш;
- жамоани йирик мусобақаларга сифатли тайёрлаш.








