Шахмат бўйича Жаҳон кубогининг ярим финалида икки ҳамюртимиз ўзаро куч синашади

    Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтаётган 2025 йилги Шахмат бўйича Жаҳон кубоги мусобақасида Нодирбек Якуббоев ва Жавоҳир Синдоров ўз рақибларини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

    Нодирбек Якуббоев немис шахматчиси Александер Донченко билан кечган баҳсда устунликка эришди. Жавоҳир Синдоров эса мексикалик Хосе Мартинесга қарши оғир ва муросасиз беллашувда зафар қучди.

    Бу натижалар туфайли ярим финалда икки ҳамюртимиз — Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Якуббоев — ўзаро куч синашади. Бу, ўз навбатида, камида бир ўзбекистонлик шахматчи финалга чиқиши ва тарихда илк бор 2026 йилги даъвогарлар турнирида юртимиз вакили иштирок этишини англатади. Агар 3-ўрин учун баҳсни ҳам ҳисобга олсак, икки шахматчининг ҳам даъвогарлар турнирига йўл олиш эҳтимоли жуда юқори.

    Жаҳон кубоги жаҳон чемпионини аниқлаб бермасада, мусобақада биринчи уч ўринни эгаллаган шахматчилар 2026 йилги шахмат тожи учун даъвогарлар турнирига йўлланма олади.

    Ярим финал баҳслари 21—22 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

    Ярим финал жуфтликлари:

    • Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) — Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон)
    • Андрей Есипенко (Россия) — Вей Ли (Хитой)
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates