Ўзбекистон ёшлари жаҳон шахматида тарихий натижага эришди

    Спорт 29 сентябр 2025 1376

    Шу йилнинг 22–29 сентябрь кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида рапид (тезкор) ва блиц шахмат йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

    Мусобақада 19 мамлакатдан 89 нафар ёш шахматчи қатнашди. Ўзбекистон терма жамоасидан 6 нафар истеъдодли спортчи юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жами 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритди.

    Рапид бўйича натижалар:

    - Муҳаммадзоҳид Суяров – 7,5 очко билан олтин медаль соҳиби;

    - Муҳиддин Мадаминов – 7 очко билан кумуш медаль соҳиби;

    - Афруза Ҳамдамова – 6,5 очко билан қизлар ўртасида фахрли иккинчи ўрин эгаси бўлди.

    Блиц бўйича натижалар:

    - Мадаминов Муҳиддин – 12 очко билан олтин медаль ва жаҳон чемпиони;

    - Суяров Муҳаммадзоҳид – 10 очко билан бронза медаль;

    - Омонова Умида – 9,5 очко билан кумуш медаль;

    - Бегмуратов Ҳумоюн – 9 очко билан 4-ўрин;

    - Халилова Мадинабону – 8 очко билан 6-ўрин эгаси бўлди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates