Бугун, 4 март куни Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олгани ҳақида аввал хабар қилинган эди.