Гуанчжоу марказий бозорида Ўзбекистон маҳсулотлари шоу-руми ташкил этилади

    Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Гуанчжоу шаҳридаги йирик бозорлардан бири — «LIUHUA Market» вице-президенти Пин Чен билан музокара ўтказди.

    Мулоқот чоғида мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада ошириш ва миллий экспортчиларга кўмаклашиш мақсадида Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотлари шоу-румини очиш истиқболлари муҳокама этилди.

    Қайд этилишича, мазкур шоу-рум ўзаро савдони кенгайтириш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик, шунингдек, ипак ва текстиль маҳсулотлари намойиши учун муҳим жойга айланади.

    «Мамлакатларимиз савдо сотиқ масалаларида қадимдан ҳамкорлик қилиб келган. Бунда Буюк ипак йўли муҳим аҳамият касб этган. Бугунги кунда иқтисодий алоқаларимизнинг янада ривож топаётгани, ҳудудлараро ҳамкорлик амалий тус олаётганига гувоҳ бўляпмиз. Бу жараёнда Ўзбекистон томони билан шериклик алоқаларини ўрнатишга тайёрмиз», — деди бозор вице-президенти.

    Учрашув сўнггида, шоу-рум учун алоҳида жой ажратиш, мазкур майдон орқали тақдим этиладиган маҳсулотларни «LIUHUA Market» онлайн платформасида ҳам савдосини йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «LIUHUA Market» Гуанчжоу шаҳрининг марказий қисмида жойлашган. Бозор 30 минг квадрат/метр майдонни эгаллаган. Ушбу бозор нафақат шаҳар аҳолисига, балки бошқа провинциялар ва хорижий харидорларга хизмат кўрсатади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates