Гуандун провинцияси билан туризм соҳасида ҳамкорлик ривожлантирилади

    Туризм 25 август 2023 1259

    Турим қўмитасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги туризм соҳасини янада ривожлантириш, туризмнинг янги йўналишларида истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама этиш мақсадида Гуандун провинцияси Ташқи ишлар департаменти бош директори ўринбосари Хе Жушен бошчилигидаги расмий делегация вакиллари билан учрашув ўтказилди.

    Мулоқот давомида хорижлик меҳмонларга мамлакатимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш, хизмат кўрсатиш сифатини жаҳон стандартлари асосида яхшилашга қаратилган ислоҳотлар бўйича тўлиқ маълумот берилди.

    Ўз навбатида Хитой томони сайёҳлик агентликлари ва ўз мамлакатининг умумий сайёҳлик салоҳияти ҳақида тўхталиб, хитойликлар учун Ўзбекистон туризм бозори қизиқарли ва истиқболли эканлигини қайд этди.

    Учрашувда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Хитойда кенг тарғиб қилиш, тегишли мутахассислар ўртасида икки томонлама ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Таъкидлаш керакки, йиғилишда Хитойдан Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига сайёҳлик оқимини кўпайтириш, махсус қўшма саёҳат йўналишини ишлаб чиқиш, мамлакат минтақаларининг туризм салоҳиятини Хитойда тарғиб қилиш, имкон қадар қисқа муддатда икки давлатнинг туристик шаҳарлари ўртасида мунтазам ва чартер рейсларини амалга ошириш, шунингдек, Хитойнинг ички туризмни ривожлантириш тажрибасини ўрганиш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates