Ҳамюртимиз Бразилия вакилига қарши кечган баҳсда ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибасига айланди.
Шиддатли кечган жангда Наимова ўзининг аниқ ва ишончли ҳаракатлари билан рақибасига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим қилди. Қайд этиш жоиз, ушбу спортчимиз Токио-2020 Паралимпия ўйинларида делегациямиз номидан иштирок этган энг сўнгги вакилимиз бўлди. Бир оз аввал пара - енгил атлетикачимиз Муҳаммад Рехсимов Ф61 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида 6-натижани қайд этди, деб хабар беради Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.