Гуллар шаҳри Наманганда II халқаро асал фестивали ўтказилади

    Туризм 24 октябр 2023 2511

    Шу йил 27–29 октябрь кунлари вилоят марказининг Давлатобод туманидаги “Aфсоналар водийси” тематик паркида II халқаро асал фестивали бўлади.

    Ўтган йили илк маротаба ташкил этилган фестивалда республикамиз турли ҳудудларида фаолият кўрсатаётган, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Россия давлатларидан ташриф буюрган 300 дан зиёд тажрибали асаларичи қатнашганди.

    Бу галгисида “Имконияти чекланган фуқаролар, кам таъминланган оилалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга асал улашамиз!” акцияси орқали 2 тонна асал бепул тарқатиш режалаштирилган. Шунингдек, сотуви йўлга қўйилади. Қолаверса, асаларичилик маҳсулотлари харидини амалга ошириш мумкин.

    Таниқли санъаткорлар иштирокида галаконцертлар ва бошқа тадбирлар уюштирилади. Ҳамкорликка оид расмий ҳужжатлар имзоланади.

    Моҳир болчилар мутахассислар томонидан етти йўналиш бўйича муносиб баҳоланади. Ғолиблар вилоят ҳокимлиги, туризм бошқармасининг қимматбаҳо совринлари билан тақдирланади.

    - Уч кун давом этадиган халқаро асал фестивали Наманганни дунёга янада танитиши баробарида вилоят туризмининг ўзига хос “ташриф қоғози”га айланиши, шубҳасиз, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботирхон Нуриддинов.

    Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни ва хорижий сайёҳларни мазкур ажойиб байрамга чорлаймиз!

    Орифжон ЖЎРАЕВ,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates