Гурлан туманида давлат-хусусий шериклик асосидаги боғча очилди

    Таълим 27 апрел 2023 1248

    Хоразм вилоятининг Гурлан тумани, “Гулшан” МФЙ ҳудудида жойлашган “Лолахон-Зуҳрахон” МЧЖга қарашли 120 ўрин қувватга эга давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

    Ташкилотининг очилиш маросимига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Нарбаева иштирок этди.

    Ушбу мактабгача таълим ташкилотига 120 нафар тарбияланувчиларни қамраб олиш орқали Гурлан туманида мактабгача таълимга қамров даражасини 87,4 фоиздан 88,4 фоизга (1 %) оширишга эришилди. Шунингдек, 20 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

    Маълумот учун: Бугунги кунда Гурлан туманида 3-7 ёшдаги болалар сони 11 862 нафарни ташкил этиб, шундан 10 373 нафар болалар (87,4 %) 38 та давлат, 171 та оилавий ва 4 та давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари томонидан қамраб олинган, деб хабар беради Мактабгача таълим агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates