Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида АҚШлик педагоглар иш бошлади

    Таълим 27 сентябр 2021 2530

    Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида чет эллик педагоглар Филипп ва Мария Лорелар ўз фаолиятини бошлади.

    Хорижлик мураббийларни вилоят ижод мактаби директори Муҳаммад Исмоил ҳамда маҳаллий ҳокимият ва мутасадди ташкилотлар вакиллари янги иш жойлари билан таништирди. Меҳмонлар ижод мактабининг кўркамлиги ва ўқувчилар учун яратилган шароитлардан ҳайратланганликларини, сирдарёлик ёшларга билим беришдан мамнун эканликларини таъкидладилар. Айниқса, бу ердаги ижодий муҳит, ўғил-қизларнинг илмга нечоғлик ташна эканликлари хорижий педагогларда чуқур таассурот уйғотди, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    — Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби 2019 йилда фаолият бошлаган, – дейди ижод мактаби директори Муҳаммад Исмоил. – Шу кунгача мактабимиз ўқувчилари турли йўналишларда улкан ютуқларни қўлга киритиб келяпти. Эндиликда ўғил-қизларимиз чет эллик устозларидан инглиз тилидан янада мукаммал сабоқ олади.

    Мазкур билим масканида айни пайтда 147 нафар ўқувчи таълим олади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates