Ҳамид Олимжон майдонидаги кўп қаватли уйлар билан боғлиқ хабарларга расмий муносабат билдирилди

    Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек тумани Ҳамид Олимжон майдонидаги кўп қаватли уйлар билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. 

    Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш, умуман олганда биноларнинг шаҳарсозлик нормалари асосида таъмирлаш, замонавий кўринишга олиб келиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Хусусан Ҳамид Олимжон майдонидаги 18 ва 9 қаватли уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш жараёнлари ҳам фуқароларнинг таклифи ва розилиги асосида босқичма-босқич ташкил этилади.

    Бугунги кунда пудратчи ташкилот томонидан фуқароларга тақдим этилган суратлар ва бинонинг қиёфаси тасдиқланмаган. Аммо пудратчи ташкилотларнинг камида 3 та, ҳар хил кўринишдаги тақдимотлари бўлиши таъкидлаб ўтилади.

    Бундан ташқари, кўп қаватли уйларнинг юқори қисмида жойлашган ташқи безаклари эскиргани, табиий омиллар таъсирида нохуш ҳолатлар рўй бермаслиги ҳам инобатга олинган, дейилади расмий муносабатда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates