Мазкур фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Фильм режиссёри Иброҳим Расулов, сценарий муаллифлари Микоил Сулаймонов ва Зулфия Қуролбой қизи, постановкачи оператор Талъат Мансуров.

Фильмда ролларни Ҳамза Ҳасанов (Ҳамид Олимжон), Шаҳноза Ҳожимуродова (Зулфия), Шоҳида Исмоилова, Меҳриддин Раҳматов ва моҳир актёрлар ижро этмоқда.









