Унда вилоят ҳудудидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик ва ипакни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, мебелсозлик, нефть ва газ саноати маҳсулотлари, муқобил энергия ишлаб чиқариш йўналишидаги ускуна ва жиҳозлар, қурилиш материаллари, кимё саноати, электро техника ва бошқа саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.
Ишлаб чиқаришга жорий этилган истиқболли лойиҳалар маҳаллий хомашёлардан импорт ўрнини босувчи маҳсулот турларини тайёрлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш имкониятини бермоқда. Маҳсулотлар пишиқ-пухта ва ҳамёнбоплиги билан ажралиб туради.
— Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси корхоналар саноат салоҳиятини ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулот турлари ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш, манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш, маҳаллий корхоналар ўртасида санаот кооперасияси алоқаларини янада кенгайтириш майдони бўлиб хизмат қилмоқда, — дейди Фарғона вилоят ҳокимлиги маҳаллий саноатни ривожлантириш бўлими бошлиғи Мансуржон Нажмиддинов. — Айни кунда бу йўналишдда 140 та янги лойиҳаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш борасида иш олиб борилмоқда. Бунинг ҳисобига импот ўрнини босувчи 247,3 миллион доллардан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилади, 32,8 миллион доллар экспорт қилиниб, 1200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Тармоқлараро саноат ярмаркасидан ўрин олган маҳсулотлар ранг-баранг ва иқтисодий самардорлиги билан ажралиб туради.
Фарғона давлат унивеситети физика технологиялари факультети устоз ва талаба-ёшлари томонидан ишлаб чиқаришга жорий этилган шамол сув насослари, Фарғона политехника институти ёшлар инновасия маркази, «Олтиариқ-инновасия» МЧЖ томонидан тақдим қилинган мобил, фотоэлектрик автоном светафор, ипак ва пахта толасини қайта ишлаш, кимё, чарм–пойабзал, мебелсозлик йўналишларида ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди, манфаатли ҳамкорлик юзасидан шартномалар имзоланди.
— Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида Учкўприк туманидаги «Меҳригиё» кичик корхонаси билан ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувларга эришдик, — дейди қирғизистонлик тадбиркор Ойсулув Жўраева. — Иш фаолиятимиз доривор гиёҳлар етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ. Ярмарка доирасида «Меҳригёҳ» корхонасининг маҳаллий шароитда лаванда етиштириш, қайта ишлаш билан боғлиқ амалий иш тажрибалари билан танишдик. Эндиликда этно турзм, эко саёҳат, тиббиёт туризми йўналишларида ҳамкорлик қилиш юзасидан манфаатли шартномалар имзоладик.
Ҳудудий тармоқлараро савдо ярмаркаси очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳоким Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Расулжон КАМОЛОВ,
«Янги Ўзбекистон» мухбири