Ўзбекистон Сеулдаги халқаро ярмаркада иштирок этяпти

    Туризм 5 май 2023 838

    Жорий йил 4-7 май кунлари Seoul International Travel Fair SITF-2023 халқаро ярмаркаси бўлиб ўтяпти. Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги COEX конференция ва кўргазма марказида Ўзбекистон миллий стенди намойиш этиляпти.

    Ўзбекистон стендини Маданият ва туризм вазирлиги, «Milliy PR-markazi» ДУК «Uzbekistan airways» АЖ билан ҳамкорликда намойиш этяпти, шу билан бирга, ярмаркада Munisbek gold group, Bo‘ston Travel, Grand Sohil туристик компаниялари иштирок этяпти.

    Халқаро ярмарка кунларида делегациямиз аъзолари янги туристик маҳсулотларини намойиш этади, шунингдек, жорий йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ТХТЯ-2023 Тошкент халқаро туризм ярмаркасида иштирокчиларни жалб этиш учун 4 майда Seyshel ороллари туризм ташкилоти, Hong Kong туризм ташкилоти ва Nepal туризм ташкилоти вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди, 5 майда эса Комбоджа қироллиги Туризм вазирлиги вакиллари билан музокаралар ташкил этилиши кутиляпти, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates