«Ҳар бир Нуроний-беш нафар ёшга мураббий»

    Мамлакатимизда 19 август 2021 2560

    Бухоро шаҳар «Хўжа Ғунжорий» маҳалла фуқаролар йиғинида «Ҳар бир Нуроний-беш нафар ёшга мураббий» тамойили асосида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

    Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими, шаҳар «Нуронийлар» жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла нуронийлари ва ёшлар иштирок этдилар.

    Тадбирга ёшлар тақдирига, уларнинг маърифатли бўлишига, юртимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини оширишда ўрта ва катта авлод вакиллари намуна бўлишлари бу давр талаби эканлиги таъкидланди.

    «Ҳар бир Нуроний-беш нафар ёшга мураббий» тамойили асосида фуқаролар йиғиниларида мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган, обрў-эътиборли ҳар бир нуронийлар, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган фаол кексалар ва фахрийларнинг ҳамда маҳаллаларда истиқомат қилаётган 5 нафардан тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшлар бириктирилган. Бу эса бир томондан нуронийларимизга ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиш, ўз тажрибаларини фойдали ишларга йўналтириш ва одамлар учун керакли эканликларини ҳис этиш имконини беради. Қолаверса, ёшлар урф-одатларимизни эъзозлаш, қадр-қимматимизни асраб-авайлашни ўрганишини таъкидлаб ўтди.

    Тадбир давомида маҳалланинг фахрий нуронийси Анвар Каримов ўзига бириктирилган маҳалладаги ёшлар билан шуғулланиб бугунги кунда улар орасида яхши натижага эришган ёшлар талайгина. Биргина мисол, маҳалла «Ёшлар дафтарига» киритилган 11 нафар ёшлар бугунги кунда Ватанпарвар» ташкилотидаги ҳайдовчилик курсларига бепул таҳсил оляпти. Бундан ташқари маҳалла ёшлари ўртасида ҳар хил спорт тўгарагига қатнашиб совринли ўринларни эгаллаётганлигида ҳам албатта нуронийларимизнинг ишлари беқиёсдир.

    • Азиз Ҳакимов,
    • Республика Маънавият ва маърифат маркази
    • Бухоро шаҳар бўлинмаси раҳбари
    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates