«Hassan Allam Holding» компанияси Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ниятида

    Инвестициялар 29 август 2023 1404

    Жорий йил 28 августда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов “Hassan Allam Holding” компанияси ижрочи директори Маҳмуд Эл-Эссавий билан музокаралар ўтказди.

    Суҳбатда асосий эътибор компания тажрибаси ва инвестицияларини жалб этиш истиқболлари ва мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларида лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга қаратилди.

    Маълумот учун: Hassan Allam Holding 1936 йилда ташкил топган. Мисрдаги энг йирик молиявий ва саноат корпорацияларидан бири. Охирги 5 йил ичида у Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларида 70 та лойиҳани муваффақиятли амалга оширди. “Forbes” компанияни 100 та энг яхши араб оилавий корхоналар рейтингига киритган. Активлари — 8 миллиард доллар, ишчилар сони эса — 45 минг нафар ходимни ташкил қилади.

    Миср томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришларни юқори баҳолади ва қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда иштирок этишга тайёрлигини билдирди. Хусусан, энергетика, сув таъминоти, металл ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

    Учрашув якунида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Қўшма “Йўл харитаси”ни имзолаш ва эришилган келишувларни бажаришга киришиш юзасидан компания бош директорининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масаласи келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates