Мусобақанинг сўнгги кунида эркаклар ўртасида VL3 классида 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Ҳайтмурод Шерқўзиев 49.185 сония натижа билан маррага 4-бўлиб етиб келди ва Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ KL2 классида яна бир ҳамюртимиз Азизбек Абдулҳабибов ҳам Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритган эди.