Ҳеч ким эътибордан четда қолгани йўқ

    Фарғона вилоятида қишли-қировли кунларни беталофат ўтказиш мақсадида, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш,  меҳр- мурувват кўрсатиш, кундалик ҳаёт тарзи учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиб бериш йўлида амалга оширилаётган ишлар янада кенгаймоқда, янги ташаббуслар қулоч ёймоқда.

    “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона бўлими бошқаруви, шаҳар ва туман бўлинмалари “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронларга ҳар томонлама амалий ёрдам бериб келинмоқда.

    Олтиариқ тумани “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қобилжон Деҳқонов эҳтиёжманд оила, якка-ёлғиз яшайди. Саховат тадбирлари доирасида бу хонадонда бўлган мутасаддилар унга кўмир ва кундалик эҳтиёжи учун керакли анжомлар етказиб берди.

    –Минг шукурки яхшилар меҳрини ҳис қилиб яшаяпмиз,–дейди “Шодиёна” маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган Дилбар Хусанова.– Қишли-қировли кунларда ҳол сўраб, остона хатлаб келган маҳалла фаолларига раҳмат. Бизга бепул кўмир олиб келиб беришди.Бошқа камчиликлар бўлса амалий ёрдам беришга тайёр эканликларини айтишиб кўнглимизни кўтарди.

    Мадинахон Шокирова эҳтиёжманд оилалардан ”Аёллар дафтари”да туради, қарамоғида 7 нафар фарнзанди бор. Аёзли кунларда бу оила ҳолидан хабар олган мутасаддилар оила эҳтиёжи учун керакли бўлган кўмир ва бошқа қаттиқ ёқилғилар етказиб берди.

    – Эзгулик меҳр–оқибат кўрсатиш халқимизга хос фазилатлардан ,–дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви раиси Баҳодиржон Юлбарсов. –Шу кунга қадар ижтимоий -ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 2230 нафар оилаларга 880 тоннадан ортиқ кўмир маҳсулотлари етказиб берилди. Эзгу мақсадларга йўғрилган ташаббуслар вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари, меҳнат жамоаларида уюшқоқлик, ҳамжиҳатлик билан давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates