Ҳиндистонда диний тадбир чоғида юз берган тиқилинч оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 120 нафардан ошди

    Уттар-Прадеш штатидаги диний йиғинда юз берган тиқилинчда 121 киши ҳалок бўлди, 28 киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция журналистларга маълум қилди.

    Аввалроқ 27 кишининг вафот этгани хабар қилинган эди.

    Сешанба куни 50 минг киши диний воиз Бхоле Баба билан учрашиш учун келган фожиа жойида криминологлар ва суд-тиббиёт экспертлари ишламоқда. Тадбир ташкилотчиларига нисбатан иш очилди. Полиция фавқулодда вазиятдан кейин ғойиб бўлган воизнинг ўзини қидирмоқда. Унинг хайрия жамғармаси Рам Кутир ва уйи тинтув қилинди.

    Бобо ўз издошлари йиғилишидан чиқиб кетаётганда тиқилинч бошланди. Одамлар эҳтиром белгиси сифатида оёқларига тегиниш учун унинг орқасидан югуришди. Уларнинг кўплари ерга йиқилди. Воизнинг қўриқчилари унинг автомашинаси қўзғалмагунча майдонинг чиқиш жойини тўсиб қўйишди. Бу вақт ичида ўзини ерда отган одамлар оломон тагида қолиб кетишди.

    Уттар-Прадеш бош вазири Йоги Адитьянатх воқеани “бахтсиз ҳодиса ёки фитна” эканлигини аниқлаш учун уни ҳар томонлама тергов қилишни буюрди. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди қурбонлар ва жароҳатланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, уларга товон пули тўланишини маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates