Ҳиндистонда маймунчечакка қарши вакцина ишлаб чиқилмоқда

    Ҳиндистоннинг энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчиси Ҳиндистон Серум институти (SII) йил охиригача Mpox вирусига (маймунчечакнинг янги номи) қарши вакцина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

    Биз ушбу касалликка қарши вакцина яратиш устида ишламоқдамиз. Умид қиламизки, жорий йил охиригача ижобий натижага эришилади, дея нашр SII директори Адар Понавалладан иқтибос келтиради.

    Нашрга кўра, Пунедаги Миллий вирусология институти Ҳиндистонда 2022 йилда маймунчечак билан касалланган 30 та ҳолат қайд этилган Mpox намуналарини ўрганиш бўйича мамлакатдаги етакчи тиббий муассасага айланган.

    Аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати мпох тарқалиши хавфи туфайли аэропортлар, денгиз портлари ва Бангладеш ҳамда Покистон билан чегараларда ҳушёрликни кучайтирган эди.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2022 йил июль ойида маймунчечак эпидемиясини халқаро ташвишга соладиган фавқулодда ҳолат деб эълон қилган эди. Ҳиндистонда Mpox инфекциясининг охирги ҳолати 2024 йил март ойида аниқланган. Мамлакат бош вазири Нарендра Моди идораси маълумотларига кўра, ҳозирда Ҳиндистонда маймунчечак билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates