67 ёшли бемор мамлакатда ўпка саратонини даволашга ёндашувни тубдан ўзгартириши мумкин бўлган янги терапияни синаб кўрган биринчи беморига айланди.
Индивидуал вакцина беморнинг иммун тизимини саратон ҳужайраларини йўқ қилиш орқали касаллик билан курашишга ўргатади. Вакцина принципи биринчи марта АҚШда Covid-19 пандемияси пайтида муваффақиятли синовдан ўтказилган РНК технологиясига асосланган.
Ўпка саратони бутун дунё бўйлаб онкологиянинг энг ҳалокатли шакли бўлиб қолмоқда. 2020 йилда у 1,8 млн кишининг ҳаётига зомин бўлди.