Ҳиндистонда поездлар тўқнашуви оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 15 кишига етди

    Ҳиндистонда икки поезднинг тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди. Бу ҳақда PTI ахборот агентлиги расмийларга таяниб хабар берди.

    “Ғарбий Бенгалияда Янги Жалпайгури яқинидаги Kanchanjunga Express поезди ҳалокатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 15 кишига етди. Ҳодиса оқибатида 60 киши жароҳат олди”, дейилади агентлик хабарида.

    Бахтсиз ҳодиса душанба куни эрталаб юз берди, юк поезди худди шу йўналишда кетаётган йўловчи поездига бориб урилди. Тўқнашув оқибатида бир қанча йўловчи вагонлари рельсдан чиқиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, юк поезди машинисти тўхташ ишорасини ўтказиб юборган ва кейин иккинчи поездга бориб урилган.

    Шимоли-Шарқий чегара темир йўли вакилларининг сўзларига кўра, темир йўлда юз берган ҳалокат оқибатида юк поезди машинисти ва машинист ёрдамчиси ҳам ҳалок бўлди.

    Расмийларнинг қайд этишича, қурбонлар сонининг камлиги йўловчи поездининг орқа томонига иккита почта вагонлари бириктирилгани билан изоҳланади.

    Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму, Ғарбий Бенгалия Бош вазири Мамата Баннержи ва мамлакат темир йўл вазири Ашвини Ваишнав ушбу ҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates