Хабарларга кўра, гуруҳ Исроилнинг Ливанга амалга оширган ҳаво ҳужумларига, бунинг оқибатида бир жангчисининг ўлими учун жавоб эканини айтди.
АҚШ разведкасининг қайд этишича, Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмас экан, бир неча ҳафта ичида янги уруш бошланади.
Номи ошкор этилмаган АҚШнинг юқори мартабали расмийсининг айтишича, уруш хавфи кундан-кунга ошиб бормоқда. Ҳар икки томоннинг кескин ҳаракатлари туфайли уруш “огоҳлантиришсиз” бошланиши мумкин.