«Курмангази» чегара ўтиш пунктида юк машиналарининг тўпланиб қолиши ўрганилмоқда

    Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Қозоғистон Транспорт вазирлиги ва бошқа тегишли идоралари билан музокаралар олиб борди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Музокараларда икки масала кўриб чиқилди.

    • Биринчиси, шу йилнинг 3 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси чегарасидаги (Қозоғистоннинг Туркистон вилояти, Сариёғоч тумани) «С.Нажимов – Казигурт» назорат-ўтказиш пунктида ўзбек ҳайдовчисига жароҳат етказиш билан боғлиқ ҳодиса.
    • Иккинчиси, «Курмангази» чегара ўтиш пунктида Астрахан шаҳри (Россия) йўналишида юк автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолиш ҳолати.

    Музокараларда қозоқ томони ўзбек ҳайдовчисига жароҳат етказиш билан боғлиқ ҳодиса тегишли органлар томонидан назоратга олингани, ҳозирда Туркистон вилояти, Сариёғоч туман полиция бўлими томонидан тергов суриштирув ишлари олиб борилаётгани ва Қозоғистон Республикаси ЖКнинг 293-моддаси билан иш қўзғатилганлиги, гумондор шахс Қозоғистон фуқароси қидирилаётганлигини маълум қилди.

    «Курмангази» чегара ўтиш пунктида автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолиши ҳолатини олдини олиш бўйича эса қозоқ томони барча тегишли чораларни кўрмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates