Ўзбекистон Хитойдан кичик модулли реакторларидан фойдаланишни ўрганади

    Шу йилнинг 4 ноябрь куни Атом энергияси агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев China National Nuclear Corporation Overseas бош директори Веи Фуки билан учрашди.

    Бу ҳақда «Ўзатом» матбуот хизмати хабар берди.

    Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди ҳамда атом энергетикасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, узоқ муддатли ҳамкорлик ташаббуслар истиқболлари муҳокама қилинди.

    Ташриф якунида CNNC билан атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш, Хитойнинг атом электр станциялари қуриш тажрибасини ўзлаштириш имкониятлари, Ўзбекистонда Хитой кичик модулли реакторларининг (КМР) қўлланилишини ўрганиш, уран рудасини қазиб олиш, қайта ишлаш, шунингдек, ишлаб чиқаришни кенгайтириш соҳасидаги ҳамкорлик ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш ва кейинчалик атом электр станцияларида ёқилғидан фойдаланиш масалаларида келишувга эришилди.

    Томонлар, шунингдек, уран рудасини қазиб олиш, қайта ишлаш, шунингдек, ишлаб чиқаришни кенгайтириш соҳасидаги ҳамкорлик ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш ва кейинчалик АЭСларда ёқилғидан фойдаланиш масаларини муҳокама қилди.

    Хитой томони ядро технологияларининг барча йўналишларида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади, дея хабар беради «Ўзатом».

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates