“Ҳосил байрами”да жорий йилги кўрсаткичлар сарҳисоб қилинди

    Маълумки, 2017 йилдан буён мамлакатимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

    Жорий йилга сана ва “Ҳосил байрами” Тошкент давлат аграр университетида нишонланди.

    Байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёенинг қишлоқ хўжалиги ходимларига байрам табригини Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

    Президент табригида “Биз ҳар бир қарич ердан ҳамда ҳар бир томчи сувдан унумли фойдаланадиган, доимо изланиб, ўзига хос тажриба яратган инсонларни ҳақиқий ватанпарвар сифатида қадрлаймиз. Жорий йилда ҳам мана шундан кластерлар ва фермерлар томонидан
    100 минг гектар ерлар фойдаланишига киритилиб, озиқ-овқат экинлари экилди, мевали боғ ва токзорлар барпо этилмоқда.

    Иқлим ўзгариши, глобал исиш оқибатида мамлакатимизда сув танқислигини олдини олиш учун 500 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилиниб, 3 млрд куб метр сув иқтисод қилинди ва
    қарийб 1 млн гектардан ерларнинг сув таъминоти яхшиланди.

    Соҳада замонавий илм ва инновацияларга асосланган ресурстежамкор технология ва агротехник тадбирларни жорий этиш, гумусли био ўғитларни қўллаш ҳисобига тупроқ сифати яхшиланиб, ҳосилдорлик пахтада 10 фоиз, буғдойда 20 фоиз, сабзавот-полиз экинларида 25-30 фоизгача ошди”,–дейилган.

    Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш уни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси” билан 9 та устувор йўналиш, қисқа ва узоқ муддатли ислоҳотларни амалга ошириш тамойиллари белгиланди. Айни пайтда Стратегияда белгилаб берилган тамойиллар асосида аграр соҳада кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни хусусан, чорвачилик ва иссиқхона хўжаликларини, пахта-тўқимачилик кластерларини молиявий қўллаб-қувватлаш, ҳамда узумчилик ва виночилик соҳасини барқарор ривожлантириш, хом ашё базаси кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш, аграр секторни замонавий, ресурстежамкор техникалар билан таъминлашни рағбатлантириш бўйича янги механизмлар жорий этилди.

    Фойдаланишдан чиқиб кетган 1,1 млн гектар ерларни оборотга киритиш Концепцияси қабул қилинди. Концепция доирасида ўтган 6 йил мобайнида қарийб 670 гектардан ортиқ ерлар фойдаланишга киритилди. Ушбу ерларда 280 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди ва қўшимча 4,2 млн тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди.

    Байрам тадбирида таъкидланганидек, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2016-2023 йилларда жами 400 минг гектардан ортиқ пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, озиқ-овқат экинлари жойлаштирилди. 2017-2023 йилларда 156,6 минг гектар янги мевали боғлар (92,6 минг гектар интенсив) ва 157,7 минг гектар янги узумзорлар барпо қилинди.

    Барча тоифа хўжаликларида мевали боғлар майдони 355,6 минг гектарга, узумзорлар 209,7 минг гектарга етказилди. Амалга оширилган тизимли тадбирлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми йиллик ўсиши ўртача 103,7 фоизни ташкил этди.

    Умуман олганда, давлатимизнинг қишлоқ хўжалиги равнақига қаратилган алоҳида эътибори, деҳқон ва фермерларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар боис соҳанинг барча тармоқларида олдинги йилларга нисбатан салмоқли ютуқларга эришилди. Масалан, деҳқонларимиз жорий йилда 3 млн. 800 минг тонна пахта, 8.5 млн. тонна ғалла хирмони яратдилар. Шунингдек, 15 млн. тоннадан ортиқ сабзавот-полиз, 5 млн. тонна мева ва узум, 4 млн. тонна картошка етиштирдилар. Соҳанинг бошқа тармоқларида ҳам шундай ўсиш кузатилмоқда.

    Байрам тадбири доирасида бир гуруҳ аграр соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда қишлоқ хўжалиги фидойиларига Ўзбекистон Республикаси “Қишлоқ хўжалиги фидоийси” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates