NGC 941 деб номланган коинот объекти Ердан тахминан 55 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган.
Астрономларни кўп йиллар олдин галактикада содир бўлган воқеа қизиқтирди: ўта янги юлдуз SN 2005ad. Ушбу йўқ бўлиб кетган ўта янги юлдузнинг жойлашувини ўрганиш орқали ана шундай юлдузларнинг айрим турлари пайдо бўладиган муҳитни яхшироқ тушуниш имконияти яратилди.
Тадқиқот профессионал астрономлар томонидан олиб борилган бўлса-да, SN 2005adни аллақачон 170 дан ортиқ ўта янги юлдузларни кашф этган машҳур ҳаваскор астроном Коичи Итагаки топишга муваффақ бўлди, деб хабар беради korrespondent.net.