У ўзининг ўлчамлари бўйича дунёдаги энг ихчам қурилмага айланди. Унинг оғирлиги 2 килограмм бўлиб, ўлчами 200 х 100 х 100 миллиметрдан ошмайди.
Россия илмий жамғармаси кўмагида қатор Россия институтлари томонидан ишлаб чиқилган ушбу телескопнинг асосий вазифаси қуёш юзасидаги чақнашларни кузатишдан иборат.
СОЛ телескопи мутахассисларга Қуёшда содир бўладиган деярли барча чақнашларни кузатиш имконини беради.
Бортида СОЛ телескопи бўлган НОРБИ-2 белгиланган орбитага етиб келди, илмий асбоб-ускуналарни улаш ва синовдан ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда, орбитага чиққандан кейин телескопнинг ҳолати тўғрисида дастлабки маълумотлар шу ойнинг ўртасида маълум бўлади.
Ҳозирда орбитада бошқа маҳаллий қуёш телескоплари мавжуд эмас ва СОЛ Россияда Қуёш юзасини кузатиш учун ишлаб чиқилган мазкур турдаги биринчи телескоп бўлди, деб хабар беради techcult.ru.