Ҳудудларда “AИ-80» маркали бензин ёқилғисини қўлда қиммат нархда сотаётганларга чора кўрилмоқда

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳудудларда бензинни ноқонуний сотаётганлар билан қаттиқ курашмоқда.

    Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё ва Андижон вилояти бошқармалари ҳудудий бўлимлари томонидан ИИБ ҳамда солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 23 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда ноқонуний даромад орттириш мақсадида қиммат нархларда «Аи-80» маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 1 076 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

    Шунингдек, Департаментнинг Сирдарё ва Самарқанд вилояти бошқармалари ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 12 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда қиммат нархларда «Аи-80» ва «Аи-92» маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 695 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

    Шу билан бирга, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ҳудудий бўлимлари томонидан ИИБ ва солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 26 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида «Аи-80» маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланиб, улардан жами 5 626 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates