Кеча таниқли киноижодкорлардан иборат Кинокарвон Фарғона вилоятига сафар қилди. Ижодкорлар билан Марғилон шаҳар Маданият марказида, Фарғона шаҳар собиқ Нурхон кинотеатрида, Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройи ёзги амфитеатрида, Қувасой шаҳар “Марказий маданият уйи”да ижодий учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди.
Кинокарвон сафарида Зуҳриддин Режаметов, Фотима Режаметова, Алишер Отабоев, Улуғбек Рустамов, Машҳура Зулфиқорова, Шавкат Комилов каби актёрлар иштирок этишмоқда.
Олдинда байрамолди тадбирлар билан бошқа вилоятларга ҳам сафарлар бўлиб ўтади, дея хабар беради Кинематография агентлиги Ахборот хизмати.










