Ҳужжатсиз қурол билан овга чиққан браконьернинг ўзи "овланди"

    Ҳуқуқбузар томонидан овланган каклик табиат бағрига қўйиб юборилди.

    Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигининг Бошчорбоғ, Тўрткўл ўрмон бўлимига туташ ҳудудидан ўтган сўқмоқ йўлида Деҳқонобод тумани «Чашмаимирон» МФЙда яшовчи фуқаро М.Р. ҳеч қандай ҳужжатсиз 1 дона қурол билан ов қилиб юргани аниқланди.

    Ҳуқуқбузар давлат инспекторлари томонидан тузилган далолатномага қўл қўймасдан, воқеа жойидан кетиб қолган. Унга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ва ашёвий далилар қонуний тўхтамга келиш учун туман ИИБга жўнатилди.

    Шунингдек, ҳуқуқбузар томонидан овланган каклик табиат бағрига қўйиб юборилди. 1 та қурол, 5 та патрон, 1 та бўш гильза, та спирт қутисида порох ва қўрғошин эса ашёвий далил сифатида қонуний тўхтамга келингунга қадар олиб қўйилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates