Ўзбекистон хоккей федерацияси матбуот хизмати хабарига қараганда, Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби жорий йилда Қозоғистон Про Лигаси очиқ чемпионатида қатнашади. Жамоа коронавирус пандемияси сабабли икки йил халқаро мусобақаларда иштирок этмади.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳумо” 2019/20 йилги Қозоғистон чемпионатида қатнашиб, 10-ўринни эгаллаган.









