Ҳуқуқбузарлик содир этган ходимга 12 000 000 сўм жарима жазоси тайинланди

    Ўтказилган текширишга асос бўлган ҳужжатлар ҳамда текширувларнинг натижалари “Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими”га киритилмаганлиги аниқланди.

    Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган.

    Унга асосан 2019 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилиши белгиланган.

    Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 15 мартдаги “Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш Вакилга юклатилган.

    Ўрганишлар Адлия вазирлигидан 2018 йил 7 сентябрда 3067-сон рақами билан рўйхатдан ўтган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик Низом”га асосан ўтказилади.

    Хусусан, Чилонзор тумани ДСИ солиқ назорат бўлими сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ катта инспектори У.Мелаев томонидан 2022 йил 6 августда Чилонзор тумани 16-мавзе 10-уйда жойлашган “The-optical” МЧЖда текширув ўтказилган. Ўрганиш чоғида ўтказилган текширишга асос бўлган ҳужжатлар (таъсир чоралар) ҳамда текширувларнинг натижалари “Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими”га киритилмаганлиги аниқланди.

    Шунингдек, ДСИнинг масъул ходими томонидан текширув давомида чекни бермаган ходим деб сотувчи И.Усмановга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Аслида чекни Н.Низамова бермаганлигига аҳамият қаратилмасдан, бошқа шахсга нисбатан нотўғри маъмурий баённома қилинган. Солиқ органи томонидан тасдиқланган дастурда кўрсатилмаган ҳолда сотувчи И.Усмановнинг ишга кирганлик буйруғи ва тушунтириш хатларини олганлиги маълум бўлди.

    Ваҳоланки, “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик Низом”нинг 20-бандида текширув ўтказиш жараёнида назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари ўз ваколатлари ва текширув дастурида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқмаслиги белгиланган.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 39-моддаси 4-хатбошига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ўтказилган текширувлари натижалари назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар тугатилгандан кейин уч кун ичида текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилиши кўрсатилган.

    Чилонзор тумани ДСИ солиқ назорат бўлими Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ катта инспектори У.Мелиев ўзининг бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 2412-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган. Яъни, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва ўтказишда назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

    Ушбу ҳуқуқий тартибга кўра масъул ходим маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 (қирқ) баравари миқдорида, яъни 12 000 000 (йигирма тўрт миллион) сўм жарима жазоси тайинланди.

    Дониёр МАХМУДОВ,

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг

    ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг етакчи инспектори

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates