Рейтингга кўра, Ҳусанов 36,27 км/соат тезлик билан 2024/25 йилги мавсумда энг юқори тезлик кўрсатган футболчилар рўйхатида 8-ўринни эгаллади. Ҳимоячи чемпионатнинг 28-тури доирасидаги “Ноттингем Форест”га қарши баҳсда ушбу натижани қайд этган.
Нашр маълумотларига кўра, ўтган мавсумда Премер Лиганинг энг тезкор футболчиси — “Тоттенҳэм” ҳимоячиси Микки ван де Вен бўлган. Нидерландиялик футболчи 37,38 км/соат тезлик билан рейтингда биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи поғонани “Ньюкасл”нинг янги аъзоси, швециялик Энтони Эланга банд этди — у 36,65 км/соат тезликда ҳаракатланган. Айнан шу натижани қайд этган Брайан Мбеумо (“Брентфорд”) кучли учликни якунлади.
Премер Лиганинг энг тезкор футболчилари (2024/25):
- Микки ван де Вен — “Тоттенҳэм”: 37,38 км/соат
- Энтони Эланга — “Ньюкасл” / “Ноттингем Форест”: 36,65 км/соат
- Брян Мбеумо — “Брентфорд”: 36, 65 км/соат
- Карлос Боржес — “Вулверҳэмптон” / “Аякс”: 36,58 км/соат
- Янкуба Минте — “Брайтон”: 36,40 км/соат
- Уилсон Одобер — “Тоттенҳэм”: 36,36 км/соат
- Абдуқодир Ҳусанов — “Манчестер Сити”: 36,27 км/соат
- Эммануэл Агбаду — “Вулверхемптон”: 36,15 км/соат
- Эрлинг Ҳоланд — “Манчестер Сити”: 36,01 км/соат
- Маркус Рэшфорд — “Манчестер Юнайтед”: 35,35 км/соат
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг қишки трансферлар ойнаси вақтида Франциянинг “Ланс” клубидан “Манчестер Сити”га ўтган эди. У “шаҳарликлар” сафида Англия Премьер Лигаси доирасидаги 6 баҳсда майдонга тушган. Шунингдек, Англия Кубогида 2 та, Чемпионлар Лигаси ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида биттадан учрашувда иштирок этган. Ҳимоячининг “Сити” билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.









