Тарихий қарор: дунё қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечмоқда

    Иқлим саммитида тарихда биринчи марта кўмир, нефть ва газдан фойдаланишдан воз кечиш ва атом энергетикаси салоҳиятини ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Дубайда бўлиб ўтган БМТнинг CОP28 иқлим саммитида иштирок этган дунё етакчилари тарихда биринчи марта иқлим ўзгаришларининг олдини олиш учун ана шундай қарорга келишди.

    Қайд этилишича, тегишли ҳужжат чоршанба куни эрталабгача давом этган саммитдаги узоқ мунозаралардан сўнг БМТнинг иқлим бўйича органи – БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича асосли конвенцияси томонидан эълон қилинган.

    “Келинг, бошлаган ишимизни якунига етказайлик. Якуний келишувимиз тарихда биринчи марта қазиб олинадиган ёқилғиларни ўз ичига олади”, деди CОP28 президенти Султон Ал-Жабер. Шунингдек, у келишув мазмунини “тарихий” деб атади.

    Бироқ, бу шартнома қонуний кучга эга эмас. Аммо унинг мазмуни барча мамлакатларни деярли 30 йиллик CОP иқлим саммитларида биринчи марта қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни босқичма-босқич тўхтатишга чақиради.

    Шартнома матни 21 саҳифадан иборат ва 200 дан ортиқ бандни ўз ичига олади. У мамлакатларни қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечиш учун ўз ҳиссасини қўшишга чақиради. Бу келишув биринчи марта кўмир, нефть ва газдан фойдаланишни қисқартириш бўйича глобал ҳарорат кўтарилишини асосий чегарадан (2015 йилда Париждаги саммитда келишилган) 1,5 ° С дан паст даражада ушлаб туришни белгилаб берди.

    Битимга кўра, қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланиш натижасида эмиссиялар 2025 йилга келиб ривожланган мамлакатларда энг юқори чўққисига етиши, ривожланаётган мамлакатларда эса кейинчалик юқорилаши мумкин.

    Шунингдек, CОP28 халқаро иқлим саммити доирасида 20 дан ортиқ давлат 2050 йилгача дунёнинг атом энергетикаси қувватини уч баравар ошириш мажбуриятини олганликларини билдирувчи декларацияни имзолашди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates