Ўзбекистон Республикаси делегацияси Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммитида иштирок этди

    Халқаро ҳамкорлик 22 январ 2024 1189

    Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация 2024 йил 19-20 январь кунлари Уганданинг Кампала шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммитида иштирок этди.

    Тадбирда 100 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, давлат, ҳукумат, ташқи ишлар идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.

    Учрашувда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, глобал миқёсда тинчлик ва барқарорлик ҳамда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашда Ҳаракатнинг мавжуд салоҳиятидан фойдаланиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон делегацияси 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракати раислигига Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлаганликлари учун Ҳаракатнинг барча аъзоларига миннатдорлик билдириб, иштирокчиларни Ўзбекистонда жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ва жадал ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берди.

    Транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодий ва молиявий тизимларни такомиллаштириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Илм-фан ва инновацион технологиялар соҳасида ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишни кучайтириш, ёш авлодни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates