Кения пойтахти Найробида БМТнинг иқлим бўйича навбатдаги саммити ўтказилмоқда

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) иқлим бўйича навбатдаги саммити бошланди, унда иқлим ўзгаришига қарши курашишнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

    Саммит президенти, Марокаш энергетика ва барқарор ривожланиш вазири Лейла Бенали таъкидлаганидек, тадбирда иқлим билан боғлиқ 19 тагача резолюция кўриб чиқилади. БМТ Атроф-муҳит дастури ижрочи директори Ингер Андерсен саммитда рекорд даражадаги иштирокчилар – 7300 киши, жумладан, 100 дан ортиқ давлатдан 150 вазир иштирок этаётганини қайд этди.

    Кениянинг атроф-муҳит ва ўрмон хўжалиги вазири Розелинда Соипан Туйянинг таъкидлашича, саммитда энг муҳим масала сифатида глобал муаммолар энг юқори даражада муҳокама қилинади. Унинг таъкидлашича, саммитда умумий масалалар олий даражада муҳокама қилинади ва икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.

    26 февралдан 1 мартга қадар Найробида БМТ шафелигида БМТнинг иқлим бўйича олтинчи саммити бўлиб ўтмоқда. 2023 йил сентябрь ойида Найробида бўлиб ўтган аввалги тарихий Африка иқлим саммити иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашиш зарурлигини тасдиқлади. Унда иқлимни муҳофаза қилиш дастурларини молиялаштириш учун глобал солиқни таклиф қилувчи Найроби декларацияси имзоланганди. Тадбирда Африканинг 17 давлат ва ҳукумат раҳбарлари, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, олимлар, инвесторлар ва ривожланаётган технологиялар соҳасидаги мутахассислар иштирок этган эди, деб хабар беради ecosphere.press.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates